22 Июл 2022 йил 476

Фурқат туманида хонадон ертўласидан оғу топилди

Фурқат тумани.2022 йилнинг 19 июль куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Болтакўл маҳалла ҳудудида яшовчи Ю.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ертўласида “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech