Фурқат туманида хонадондан 10.000.000 сўм пули ва 300 АҚШ доллар пулларни ўғирлаган шахс фош бўлди
Фурқат тумани. Полвонтош қишлоғида яшовчи фуқаро М.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 08 ноябрь куни яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкаф устида турган 10.000.000 сўм пули ва 300 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ж.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати