15 Август 2022 йил 369

Фарғона вилоятида 2 нафар қидирувдаги шахс қўлга олинди

Қувасой шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ш.Ж.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Тошлоқ тумани ИИБ ЖҚБ ва бошқарма ТҚХБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида ( фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими қидирув эълон қилинган Х.М.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech