Фарғона шаҳрида "оғуфуруш" қўлга тушди
Фарғона шаҳар. 2023 йил 12 июль куни Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ , Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ТҚХ ЖҚБ ва вилоят ТВБСО ходимлари билан ҳамкорликда Бешбола маҳалла ҳудудида яшовчи Т.Ю тезкор тадбир давомида, махсус харидорга 24.000.000 сўм эвазига икки бўлак думалоқ шаклдаги гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати