Фарғона шаҳрида автомашина салонидан пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар. Қўқон кўчасида яшовчи фуқаро Х.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 23 июнь кунидан 24 июнь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс Қўқон кўчасида қаровсиз қолдирилган, “Nexia-3” русумли автомашинаси дераза ойнасини синдириб, автомашина салонидан 200 АҚШ доллари ва 600.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ш содир этганлиги аниқланиб,процессуал тартибида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати