3 Октябр 2022 йил 217

Фарғона шаҳрида “Малибу” автомашина салонида бўлган антирадарни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар.Ал-Хоразмий кўчасида яшовчи С.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 09 сентябрдан 10 сентябрга ўтар кечаси номаълум шахс яшаш уйининг ёнида қаровсиз қолган “Малибу” русумли автомашинаси салонида бўлган нархи 1.100.000 сўмлик антирадарни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Р содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech