Фарғона шаҳрида “оғуфуруш қўлга тушди
Фарғона шаҳар. 2023 йил 25 май куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янги-Замон кўчасида яшовчи Қ.А Қиргили мавзесида жойлашган ошхона олдида 500.000 сўм эвазига “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати