Фарғона шаҳрида автомашина олиб беришни ваъда қилган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар. Фуқаро Х.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 5 декабрь куни номаълум шахс ишончига кириб, 14.500 АҚШ доллари эвазига автомашина олиб беришини айтиб, пулни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни, И.А содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати