Фарғона шаҳрида аёлнинг хонадонини тунаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар. А.Навоий кўчасида яшовчи А.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 16 июль куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан нархи 500.000 сўмлик тикув машинаси ва 4.500.000 сўмлик калитлар тўпламини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Ш.Ф содир этганлиги аниқланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати