Фарғона шаҳрида “Jentra” автомашинаси салонидан 5.060.000 сўм пулларини ўғирлаган вояга етмаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар. Фуқаро Ш.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 26 май куни номаълум шахс Ал-Фарғоний кўчасида жойлашган музқаймоқлар сотиш шахобчаси ёнидаги автомашиналар туриш жойида қаровсиз қолдирилган “Jentra” русумли автомашинаси салонида бўлган 5.060.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Ш.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати