9 Ноябр 2022 йил
383
Фарғона шаҳрида фуқаронинг темир ҳавозаларни ижарага олиб сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳар.2022 йил август ойида Т.Т Р.О.дан жами нархи 31.000.000 сўмлик 30 дона темирдан ясалган ҳавозаларни ижарага олиб, бошқа шахсларга сотиб юбориб фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўзини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати