Фарғона шаҳрида велосипедини ўғирлатган шахс ИИБга мурожаат қилди
Фарғона шаҳар. М,И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 19 октябрь кунидан 20 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Гулистон кўчасида жойлашган фермер хўжалигида ер майдони четида қаровсиз қолган нарҳи 1.200.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни И.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати