26 Июл 2022 йил 383

Фарғона шаҳрида киссавур қўлга тушди

Фарғона шаҳар. М.И исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс набираси вояга етмаган К.С исмли қизни яшаш хонадони олдида қўлидаги сумкаси ичида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “RedMI 9” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Н.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech