3 Октябр 2022 йил 396

Фарғона шаҳрида ижарачи хонадондан телевизор ва кондиционерни ўғирлади

Фарғона шаҳар.У.О ИИБга мурожаат қилиб, 20 август кунидан 12 сентябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Мотрудий кўчасидаги хонадонида вақтинча ижара асосида яшаб, хонадондаги умумий нархи 6.500.000 сўмлик бир дона телевизор ва бир дона кондиционерини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.Ш исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech