13 Июн 2022 йил 389

Ёзёвон туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаган шахс фош бўлди

Ёзёвон тумани.2022 йилнинг 30 май куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ёшлик маҳалла ҳудудида Ў.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 32 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech