7 Октябр 2022 йил 388

Данғара туманида дала ер майдонида қаровсиз қолган велосипедни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Данғара тумани.М.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 август куни номаълум шахс Шўр қишлоғида жойлашган дала ер майдонида вояга етмаган ўғлига тегишли нархи 350.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган шахс М.А содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech