30 Март 2023 йил
358
Бешариқ туманида автомашина салонидан 500 АҚШ доллари ўғирлаган шахс аниқланди
Бешариқ тумани. Фуқаро П.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 11 март куни номаълум шахс Наби маҳалла ҳудудида қаровсиз қолдирилган “Жентра” русумли автомашинаси салонидан 500 АҚШ доллар пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган П.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати