Бешариқ туманида сандиқ ичидан бўлган 1.000 АҚШ доллар пулларини ўғирлаган шахс фош бўлди
Бешариқ тумани. Тошариқ маҳалла ҳудудида яшовчи Ш.З исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 07 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб яшаш хонадонидаги сандиқ ичида бўлган 1.000 АҚШ доллар пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган шахс К.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати