28 Март 2023 йил 431

Бешариқ туманида талончилик содир қилган вояга етмаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бешариқ тумани. 22 март куни 2007 й.т. вояга етмаган К.М Эшон қишлоғи ҳудудида 2011 й.т. вояга етмаган И.Н.га тегишли бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung Galaxy A 21” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талончилик йўли тортиб олиб, қўлга киритган телефон аппаратини бошқа шахсга 700.000 сўм эвазига сотиб юбориб, пулларини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech