2 Июн 2022 йил 269

Бағдод туманида тақиқланган ўсимликларни  парваришлаган шахс фош бўлди

Бағдод тумани.21 май куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Коназар маҳалла ҳудудида яшовчи Э.Д исмли аёлнинг яшаш хонадони томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 29 туп “кўкнори” гиёҳвандлик ўсимликлари етиштиратганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech