3 Феврал 2023 йил 462

Олтиариқ тумани 4 бош қўйларни ўғирлаган шахслар қўлга тушди

Олтиариқ тумани.Фуқаро А.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 29 декабрь кунидан 30 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қизилтепа маҳалла ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги оғилхонасига ғайриқонуний равишда кириб, 4 бош нархи 16.000.000 сўмлик қўйларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтираиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.М ва Ю.М.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech