18 Июл 2022 йил 407

Олтиариқ туманида тақиқланган воситани сотган шахс қўлга тушди

Олтиариқ тумани. 2022 йилнинг 06 июль куни, туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Шарқ” маҳалла ҳудудида жойлашган боғда Х.Б “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 500 000 сўмга сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech