Олтиариқ туманида “Lasetti” олиб қочилди
Олтиариқ тумани.7 май куни соат 20:20 ларда, номаълум шахс Каналбўйи кўчасида жойлашган миллий таомлар ошхонаси олдида, эшиклари қулфланмаган юргизиш калити ўзида очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган О.Ш бошқарувида бўлган, “Lasetti” русумли автомашинани олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати