Узум учун пулларим қани?
22.02.2020 йил соат тахминан 19:20 ларда 31 ёшли У.Ж., Олтиариқ тумани Кўлбўйи МФЙда жойлашган сомсахонада ўзининг таниши бўлган Х.А., билан учрашиб, ундан муқаддам 2019 йилнинг сентябрь ойида олган узум меваларининг пулини сўраганида 51 ёшли Х.А., ҳозирда пули йуқлигини, пул топса қарзини беришини, ҳозирча кутиб туришини айтганлиги учун ўзаро жанжаллашиб кетишган.
Жанжал давомида У.Ж.,ни қўли билан юз қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра Х.А.,да аниқланган тан жароҳати ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикастлар тоифасига кириши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан У.Ж.га нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан бадан оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу жиноятни содир этган У.Ж., ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати