13 Август 2021 йил 546

Ўзбекистон туманида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаган шахс аниқланди

Ўзбекистон тумани. 03 август куни туман ўтказилган тезкор тадбир давомида, Деҳқонобод МФЙ ҳудудида яшовчи Р.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасидаги бодом дарахтига юлинган ва қуруқ ҳолдаги “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликлар осиб қўйилганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech