Ўзбекистон туманида гашиш гиёҳвандлик моддаси сотган шахс қўлга тушди
Ўзбекистон тумани.14 октябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Кичик Тагоб маҳалла ҳудудида жойлашган ошхона олдида Х.Х 200.000 сўм пул эвазига гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати