14 Апрел 2020 йил 745

Ўзбекистон туманида автомашина фирибгари қўлга олинди

Ўзбекистон тумани. Туманда яшовчи С.Х. таниши О.Х.нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган “Lasseti” русумли автомашинасини 11.100 АҚШ долларига сотиб олишини айтиб алдаб, 2.500 АҚШ долларини бериб, автомашинани Х.И.га сотиб юбориб, қолган 8.600 АҚШ долларини бермасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Шунингдек, С.Х. таниши Н.А. ишончига кириб “Lasseti” русумли автомашинасини 13.500 АҚШ долларига сотиб олишини айтиб алдаб, 2.000 АҚШ доллари бериб, автомашинани Р.Ё.га сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди  (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Х.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган  жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech