Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими раҳбарияти, курсантлар ва уларнинг ота-оналари, мураббийлари иштирокида учрашув ташкил этилди
Айни кунларда Фарғона вилояти ИИОлари тизимида ИИВ Академиясининг 3-ўқув курси курсантлари битирув малакавий иши олди амалиётини ўтамоқдалар. Уларга тизимдаги малакали ходимлар мураббий сифатида бириктирилиб, курсантларнинг амалий билим ва кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беришяпти.
Бўлиб ўтган учрашувда сўз олган ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари полковник Ойбек Камалов, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов, ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи курсантларнинг амалиёт ўташ даврида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишлари учун, мураббийлар ҳамда ота-оналар ҳам шахсан масъул эканликларини таъкидладилар.
Курсантларга соҳага оид қабул қилинган қарор ва фармонлар мазмун моҳияти, тизимга жорий қилинган янгиликлар етказилди.
Учрашувда, курсантлар ҳам сўзга чиқишиб, назарий олган билимларини амалиётда кенг қўллаган ҳолда амалиёт билан назарий билимларни мустаҳкамлаб бораётганликларини, бу даврида хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этишларини ва ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, келажакда етук офицер ходимлар сифатида, ватанимиз равнақи учун туну-кун хизмат қилишга ваъда бердилар. Тадбир сўнгида ИИВ Академияси тарихи ва бугунги замонавий қиёфасини акс эттирувчи ҳужжатли фильм иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати