26 Декабр 2021 йил 987

“Uzbekistan GTL” заводи ишга туширилди, яна бир корхонага тамал тоши қўйилди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросими бўлди.Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Маросим доирасида яна бир корхона - Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини 3 баробарга кенгайтириш бўйича лойиҳа қурилишига ҳам старт берилди.
Давлатимиз раҳбари янги корхона қурилишига тамал тоши қўйди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга сафари якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

Text to speech