28 Март 2020 йил 633

Уяли телефонни қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бешариқ тумани. 2020 йил 15 март куни Б.М. Халқлар Дўстлиги маҳалласида М.Д. нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган “SAMSUNG J4” русумли, нархи 1.500.000 сўмлик уяли телефон аппаратини қўнғироқ қилиб олиш баҳонасида олиб, ҳодиса жойидан яширинган ва телефон аппаратини бошқа шахсларга сотиб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани  ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Уяли телефон аппаратингизни ўзингиз танимаган шахсларга берманг. Акс ҳолда фирибгарлар қурбонига айланиб қолишингиз мумкин. 

 
                            Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

                         

 

Text to speech