7 Май 2022 йил 426

Уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳар.2022 йилнинг 09 январь куни О.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 02 январь куни номаълум шахс Саноат кўчасида жойлашган компьютер ўйингоҳида ишончига кириб, нархи 1.500.000 сўмлик “Redmi 7” русумли уяли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб бериш учун олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Ё содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech