Яхшилик қиламан деб фирибгарга чув тушманг
Тошлоқ тумани. 13 февраль Ғ.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, Унда 2022 йилнинг 6 январь куни номаълум шахс унинг ишончига кириб, нарҳи 1 500 000 сўмлик уяли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб олиб, алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Андижон вилоятида яшовчи Ю.Н содир этганлиги аниқланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фуқароларимиздан ўзлари танимаган, билмаган шахсларига нарса буюмларини ишлониб топширмасликларини сўраб қоламиз.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати