31 Март 2020 йил 608

Уй олиб беришни ваъда берган фирибгар қўлга олинди

Фарғона шаҳри. 2020 йил февраль ойида С.Д. Чархий кўчасида яшовчи таниши М.А.га Фарғона шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг биридан хонадон олиб беришни ваъда қилиб, 76 000 000 сўм, яъни кўп миқдордаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Д.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фарғона вилоят ИИБ фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолмаслик учун уй олиш масаласида давлат органларига белгиланган тартибда мурожаат қилишларини ёки барча ҳаракатларни нотариал идоралар орқали амалга оширишни сўраб қолади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech