24 Июн 2025 йил 910

Қувасойда аёллар хавфсизлиги таъминланмоқда: тазйиқ ва зўравонликка қарши қатъий чоралар кўрилмоқда

Қувасой шаҳрида хотин-қизлар ва оилалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар жамиятда аёллар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим ташаббуслар сирасига киради. Йўл харитаси доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга ҳимоя ордерлари берилиши – бу орқали аёллар ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояга олинади.

Зўравонга нисбатан расмий огоҳлантириш берилиши – бу жиноятнинг олдини олиш бўйича дастлабки таъсир чорасидир. Агар у қайтадан зўравонликка қўл урса, унга нисбатан қаттиқроқ ҳуқуқий чоралар кўрилади.

Жабрланган аёлларни “Е-химоя” мобил иловасидаги SOS хизматларига улаш – бу аёлларга хавфли вазиятларда тезкор ёрдам чақириш имконини беради.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech