Қувасой шаҳрида автомашинадаги йўловчи “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди
Қувасой шаҳри. 25 октябрь куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ю.Муян МФЙ ҳудудида яшовчи К.И бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинасини Кўприкбоши кўчасида тўхтатиб, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган К.К.ни ёнини холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.
Ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати