Қува туманида велосипед ўғриси қўлга тушди
Қува тумани. 24 май куни Қайқубод кўчасида яшовчи У.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 23 май кунидан 24 май куни ўтар кечаси, Қайқубод кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг кириш эшиги олдида бўлган 1 дона нархи 1.100.000 сўмлик бўлган велосепедини нўмалум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни А.Қ содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати