Қува туманида олиб борилган профилактик тадбирлар
Фарғона вилояти ИИБ ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Қува Деҳқон бозори” АЖдаги ишчи-хизматчилар, сотувчилар ва харидорларни жалб қилган ҳолда ботулизм, озиқ-овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатларини ҳамда ёнғинлар ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари бўйича зарурий тавсиялар берилди.
Шунингдек, туман ХТБга қарашли 9-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ис газидан ва овқатдан заҳарланиш (ботулизм) касалликларини олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўқувчи ёшларга янги йил байрамини оила даврасида пиротехника воситаларсиз ўтказишлари бўйича керакли тавсиялар берилиб, агар бундай ҳолатлар аниқланса маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишлари бўйича огоҳлантирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати