Қува туманида хонадонга ўғирликка тушган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қува тумани. 23 ноябрь куни Катта қишлоқ МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасидан 1.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати