17 Декабр 2021 йил 419

Қува туманида хонадондан пул ва тилла-тақинчоқларни ўғирлаган шахс фош бўлди

Қува тумани. 16 ноябрь куни Қайирма МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Н.А ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган нархи 4.000.000 сўмлик 4 дона тилла узуклари ва 300.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech