Қува туманида хонадондан овоз кучайтиргич мосламасини ўғирлаган шахс қўлга олинди
Қува тумани. 22 август куни Жалаер МФЙ ҳудудида яшовчи Ж.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 21 август куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ҳовлисидаги сўрида бўлган нарҳи 5.000.000 сўмлик овоз кучайтиргич мосламасини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми г“” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати