Устахонадан “Ipone X-S” ва “Ipone X-9” русумли уяли телефон аппаратларини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Данғара тумани. Тўлабой маҳалласи ҳудудида яшовчи фуқаро С.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 05 июнь кунидан 18 июнь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадони олдида жойлашган устахонасига ғайриқонуний равишда кириб, жами 6.500.000 сўмлик “Ipone X-S” ва “Ipone X-9” русумли уяли телефон аппаратларини яширин равишда ўғрилаб ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни У.Д содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати