7 Август 2021 йил 389

Қўштепа туманида қурилиш молларини сотиб олиб, пулини автомашинасидан олиб келиб беришни баҳона қилиб кетиб юборган шахс қўлга олинди

Қўштепа тумани. 31 июль куни Х.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда июнь ойи бошларида номаълум шахс Б.Марғилоний кўчасида жойлашган савдо мажмуасига келиб, ундан 1.597.000 сўмлик қурилиш молларини олиб, пулларни автомашинасидан олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қурилиш материалларини олиб кетиб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech