27 Август 2021 йил 455

Қўштепа туманида “каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Қўштепа тумани. 20 август куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қумтепа МФЙ ҳудудида яшовчи Ж.Қ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида “каннабис гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech