1 Феврал 2020 йил 1068

Ўғрилар ниятига ета олишмади.

2020 йил 23 январь кунидан 24 январь кунига ўтар кечаси Учкўприк тумани Тожик МФЙ Қўқонбой қишлоғи ҳудудидаги савдо дўконида ўғирлик жинояти содир этилди.

Тўрт нафар шахс олдиндан ўзаро тил бириктириб, вояга етмаган Ж.Р бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинада савдо дўкони ёнига келиб, яширин равишда ичкарига кирадилар.

Шундан сўнг улар 300.000 сўм пул маблағи ва  6.156.000 сўмлик турли маҳсулотларни яширин равишда талон-торож қилади. Аммо  шу ҳудудда яшовчи фуқаролардан бири воқеани кўриб қолиши натижасида ўғрилар қилмишларини ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда якунига етказолмай, қочиб кетишга муваффақ бўлишади.

Туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув-суриштирув тадбири давомида ушбу жиноятга қўл урган шахслар аниқланди ва  уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech