Қўқон шаҳри. 22 апрель куни В.А. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Фаробий кўчасида бошқариб кетаётиб, велосипедчи Т.Ж.ни уриб юбориши оқибатида Т.Ж. тан жароҳат олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: