21 Август 2021 йил 409

Қўқон шаҳрида уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс фош бўлди

Қўқон шаҳри. 28 апрель куни фуқаро Ў.М ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплексида нарҳи 2.000.000 сўмлик “Ред Ми-8” русумли телефон аппаратини эҳтиётсизлиги оқибатида йўқотганлигини билдирган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 28 апрель куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплексидаги савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган Ў.М.нинг “Ред Ми-8” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

  

 

Text to speech