3 Июн 2022 йил 488

Қўқон шаҳрида талончилик йўли билан пулларни қўлга киритган шахс ушланди

Қўқон шаҳри.31 май куни 1990 й.т. Ж.О исмли шахс А.Хўқандий мавзесида  жойлашган бекат ёнида  Т.Шнинг бошқарувида бўлган “Нексия-1” русумли автомашинасини тўхтатиб, унинг ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб машина ўриндиғида бўлган 11.600.000 сўм пулларини Т.Ш.нинг қаршилигига қарамасдан талончилик йўли билан очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.


Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech