16 Август 2022 йил 529

Қўқон шаҳрида танишини тилла-тақинчоқларни сотиб беришни ваъда қилиб алдаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳар. 11 январь куни Р.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 09 январь куни номаълум шахс интернет ижтимоий тармоғидаги “ОLХ” каналига сотиш мақсадида жойлаштирган қимматбаҳо соатларини сотиб олишини айтиб, пулларини пластик картасига ўтказиб беришини айтиб, пластик картасини махфий кодини қўлга киритиб пластик картасида бўлган 527.000 сўм пулларини бошқа пластик картасига ўтказиш орқали талон-торож қилганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.А содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech