3 Июн 2022 йил 364

Қўқон шаҳрида “сохта адвокат” жавобгарликка тортилди

Қўқон шаҳри.Э.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг ноябрь ойида номаълум шахс Туркистон кўчасида жойлашган шаҳар ИИБ биноси олдида ишончига кириб, ўзини адвокат деб таништириб, қайнисинглиси Х.С.ни қамалиб қолмаслигини ваъда қилиб, ундан 8.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Қ содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда унга нисбатан суд томонидан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech