Қўқон шаҳрида савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган уяли телефон аппаратини ўғирлаган аёл қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 25 август куни С.Н. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс З.Валидий кўчасида жойлашган савдо комплексидаги савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган нарҳи 1.800.000 сўмлик “SAMSUNG А12” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Г.Ш исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати